Наҳотки? Олимлар коронавирус ҳаводаги майда томчилар орқали ҳам юқиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда!

0

239 нафар олим Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига коронавирус бўйича берган тавсияларини қайта кўриб чиқишини илтимос қилиб мактуб йўллашди, деб ёзмоқда «Kun.uz». «The New York Times» нашрининг хабар беришича, улар вируснинг ҳавода қолувчи майда заррачалар орқали юқиши аҳамиятли эканини тан олишга чақиришган.

ЖССТда коронавирус аксарият ҳолларда йўтал ёки аксириш вақтида атрофга чиқадиган йирик томчилар орқали тарқалади, деб ҳисобланади. Бу томчилар етарлича тез ерга чўкади. Бироқ мактуб муаллифларининг фикрича, ҳавода кўпроқ вақт қолувчи майда томчилар ҳам хавфли ҳисобланади. Шу сабабли олимлар коронавирус тарқалишини минималлаштириш учун ЖССТни ўз тавсияларини ўзгартиришга чақиришмоқда.

Агар коронавируснинг бундай йўл билан юқиши унинг тарқалишидаги аҳамиятли омил деб тан олинса, унда ЖССТ тавсияларини қайта кўриб чиқиш керак бўлади. Жумладан, хоналарни шамоллатишга ёндашувни қайта кўриб чиқиш, хоналарда ниқобларни тақишни мажбурий қилиш, шифокорларга эса майда томчиларни ушлаб қолувчи N95 респираторларини қўллаш лозим бўлади.

loading...