ҚИЧИТҚИ СТРЕССГА ҚАРШИ ШАФҚАТСИЗ ҚУРОЛДИР…

0

 

Самарадаги диетология ва диетотерапия илмий текшириш институти директори Михаил Гинзбургнинг таъкидлашича, қичитқи ўсимлиги ҳаётда стрессга қарши шафқатсизларча курашади. Толиқишга барҳам беради ва иммунитетни кўтаради. Организмдаги зиёнланган тўқималарни ҳаётга қайтаришда ҳам қичитқининг аҳамияти чексиз.

Қичитқи таркибидаги флавоноидлар, В9 витамини, аскорбин кислотаси, организмдаги моддалар алмашинувини яхшилайди. В9 витамини юрак-қон томир хасталиклари хавфини камайтиради. Депрессиянинг олдини олади.

Лекин ошқозон яраси, гастрити борларга қичитқи истеъмоли тавсия этилмайди.

 

 

loading...