Риштонда қидирувдаги Spark сотиб юборилганлиги маълум бўлди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 03.04.2019 йилдаги 6537-сонли ижро ҳужжатига кўра қарздор Қ.Бойқўзиевнинг ноқонуний эгалигидаги “Spark” русумли транспорт воситасини ундирувчи Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи Т.Юсуповга олиб бериш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати қарздорнинг яшаш манзили бўйича Бюронинг Бағдод туман бўлимига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Қ.Бойқўзиевнинг яшаш уйи кўздан кечирилган, бироқ транспорт воситаси аниқланмаган ва ижро ҳужжати талаби бажармаганлиги сабабли унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига асосан 1 млн. 115 минг сўм маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

Ижро ҳужжати бўйича 09.05.2019 йилда мазкур транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган ва қидирув гуруҳи ходимлари томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар ўз самарасини бермаган.

Ва ниҳоят, “Spark” русумли транспорт воситаси 20.06.2020 йилда Бешариқ туманида қидирув гуруҳи ходимлари томонидан аниқланиб ушланган ва жарима майдончасига олиб кирилган.

Аниқланишича, қарздор Қ.Бойқўзиев “Spark” автомашинасини аллақачон Бешариқлик Ф.Турдалиевага 6 минг АҚШ долларига сотиб юборишга улгурган ҳамда Ф.Турдалиева узоқ муддат автомашинадан фойдаланмаганлиги сабабли қидирув самара бермаганлиги маълум бўлди.

Қидирувдаги “Spark” автомашинаси ушланганлиги ҳақида ижро ҳужжати бўйича ундирувчи Т.Юсуповга хабар берилди ва у Тошкентдан келгунга қадар Бағдод туман ИИБ ЙҲХБ жарима майдончасида сақлаб турилади.

loading...