Самарқанддаги сиам эгизаклари вафот этди

0

Самарқанд вилоятида 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келганлиги ҳақида хабар берилган эди. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига асосланиб хабар беришича, эгизаклар 6 июль куни вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, М.Ч. исмли аёл 25 июнь куни ҳомиланинг 38 ҳафталиги билан вилоят перинатал марказига мурожаат қилган. 27 июнь куни ундан икки бошли чақалоқ дунёга келган.

Чақалоқларда нафас ва юрак етишмовчилиги борлиги, улар доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олиши ҳамда тажрибали мутахассислар назоратида бўлиши учун эгизаклар 29 июнь куни Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган эди.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари томонидан ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамай, сиам эгизакларининг биринчиси 6 июль куни соат 07:50 да, иккинчиси 10:50 да — чақалоқларда кўп сонли туғма ривожланиш нуқсонлари борлиги сабабли, нафас ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этган.

loading...