ССВ видеоси: «Коронавирусга чалиниб, реанимацияга тушган бемор ҳолати. Видеолавҳадаги жараён барчамиз учун аччиқ сабоқ бўлиши керак»

0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, коронавирус инфекциясининг дунё мамлакатлари аҳолиси орасида тарқалиши янада шиддатли тус олмоқда.

🔴Жумладан, бизга қўшни мамлакатларда ҳам сўнгги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилганлар сони кескин кўпайиши натижасида, тиббиёт тизими катта босим билан ишламоқда, жой ва дори-дармон тақчиллиги юзага келган.

🔴Юртимизда ҳам охирги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилиши сезиларли даражада ошган.

Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатимизда “COVID-19” аниқланганлар 10143 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Шундан 6584 нафари соғайган бўлса, ўлим кўрсаткичи 35 нафарга етди. Даволанаётган беморлар 3524 нафар бўлиб, шундан 285 нафари ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Беморларнинг 172 нафарида пневмония жараёни кечмоқда.

🔴Юртимизда коронавирус билан боғлиқ ҳар қандай хавотирли ҳолатга қарши олдиндан зарур чоралар кўрилган бўлса-да, коронавирус юқтирганларнинг ошиб бораётгани барчамизни хушёр торттириши лозим.

🔴Ҳозирда кўпчилигимиз коронавирус инфекцияси билан касалланиш, унинг оқибатлари ҳақида кўплаб маълумотлардан хабардормиз. Унинг тез юқувчанлиги ва аломатлари борасида ҳам маълум тушунчаларга эгамиз.

🔴Аммо “COVID-19”га чалинган беморларнинг аҳволини ўз кўзингиз билан кўрганингизда янада ҳушёр бўлиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этишнинг қанчалик муҳим эканлигига яна бир бор амин бўласиз.

🔴Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасидан олинган қуйидаги видеолавҳада, гувоҳи бўлганингиздек, беморда коронавирус инфекцияси ўта оғир кечмоқда.

🔴Аҳволи оғирлашгани боис, шифокорлар томонидан сунъий нафас олиш аппаратига уланиб, тезкор реанимацион тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

🔴Мазкур видеолавҳадаги жараён барчамиз учун аччиқ сабоқ бўлиши керак. Эртага ўзимиз ёки яқинларимизнинг ҳам коронавирусга чалиниб, шу аҳволга тушмаслигимизга ҳеч ким кафолат бера олмайди.

🔴Чунки, ён-атрофимизда касаллик ташувчи бўлиб юрганлар ёки коронавирусга чалинган бўлса-да, ҳали аломатлари юзага чиқмаган фуқаролар бўлиши мумкинлигини аҳоли орасида касалликни юқтириб олаётганларнинг кўпайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.

❗️Бундай вазиятда коронавирус тарқалишининг олдини олишда аҳолининг карантин қоидаларига риоя этиши тиббиёт ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар саъй-ҳаракатларидан ҳам кўра, самаралироқ ҳисобланади.

‼️Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан тийилишларини, ва албатта, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқобни тўғри тақиш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...