ТОШКЕНТДА ГЎЗАЛЛИК САЛОНИ ЭГАСИНИ КАТТА ПУЛГА ЧУВ ТУШИРИШДИ…

0

 

Яқинда 29 ёшли Умида А. ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига шикоят аризаси билан мурожаат этиб, Соҳиба Р. га нисбатан жазо чораси кўришларини сўради. Аризачининг айтишича, Соҳиба Р. гўзаллик салони учун Жанубий Кореядан киприк ўстирувчи ва маникюр учун ускуналар олиб келиб беришни ваъда қилиб ундан 52 минг доллар пул олган. Бу воқеа 2020 йил феврал ойида кузатилган. Аммо шундан бери пул ҳам, ускуналар ҳам унга етказилмаган. Соҳиба олинган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборибди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилган.

 

loading...