39-ЎЛИМ: ТОШКЕНТДА 79 ЁШЛИ ЭРКАК КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи Х. Б. 19 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал безовта қилган. Шунга қарамай, мутахассисларга мурожаат қилмасдан, бир ҳафта давомида уйида даволанган.

2 июль куни эса биринчи маротаба оилавий поликлиникага мурожаат қилган. Фуқародан «COVID-19» инфекциясига намуна олинган ва хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилган. Унга коронавирус, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

loading...