40-ЎЛИМ: НАВОИЙДА 38 ЁШЛИ ЭРКАК КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТГАНИ РАСМАН ТАСДИҚЛАНДИ…

0

 

Навоий шаҳрида яшовчи Х. Ш. 2 июль куни «COVID-19» инфекциясига намуна топширган ва унда касаллик аниқланган. Бемор вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унда коронавирус икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган. Беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. хавф — III, семизликнинг 1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган. У 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.

6 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шишидан вафот этди.

 

loading...