БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

ФИЛИППИНДА ҲАЖМИ ОДАМДЕК КЕЛАДИГАН КЎРШАПАЛАКЛАР ЯШАЙДИ

 

Филиппинда истиқомат қилувчи Алекс Жостар исмли эркак “Твиттер”даги саҳифасида ҳажми одамдек келадиган кўршапалак турининг суратларини намойиш этди ва уларнинг келиб чиқиши, яшаш тарзи ҳақида тўхталиб ўтди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳали дунё аҳли бу қадар улкан кўршапалакларни кўрмаган. Лекин Алекснинг гапига қараганда, Филиппин аҳолиси учун улар оддий жонивор ҳисобланади. Яна айтдики, ҳажми бу қадар улкан бўлгани билан кўршапалаклар тажовузкорликка буткул бегона. Улар атроф-муҳит билан дўстона муносабатда бўлиш тарафдори. Бундай кўршапалаклар дунёда ҳозир тахминан 1100 тани ташкил этади. Уларни асраб қолиш учун олимлар, мутасаддилар томонидан барча чоралар кўрилмоқда. Одамдек келадиган бу кўршапалаклар йилига биттадан авлод қолдиради. Улар бундан 100 миллион йилча олдин ер юзида пайдо бўлган. Кўршапалаклар асосан ўсимликлар билан озиқланиб, ёввойи табиат қўйнида ўртача 30 ва ундан кўпроқ умр кўради.

 

loading...