БРАЗИЛИЯ ПРЕЗИДЕНТИ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ…

0

 

Бразилия президенти Жаир Болсонару куни кеча коронавирусга тест топширди. Бунга тез-тез уни безгак тута бошлагани сабаб бўлибди. Тест натижаси эса президент коронавирусга чалинганини кўрсатди.

Маҳаллий журналистларнинг ёзишича, Болсонару коронавирусни грипп деб ҳисоблайди ва шу сабабли тиббиёт ниқоби ҳам тақмайди. Масалан, шанба куни у Америка элчиси, яна бир неча вазирларни қабул қилиш жараёнида ҳам ҳимоя воситаларидан умуман фойдаланмади.

Яқинда мамлакатда тиббиёт ниқобида юришни ҳам тақиқлаб қўйгани-чи. Шу қадар принципиаллигидан ўз штатларида карантин чораларини кучайтирган губернаторларни кескин танқид остига олгани ҳақида дунё матбуоти ҳануз бонг урмоқда.

 

loading...