ФАРҒОНА ВА ЖИЗЗАХ ШАҲАРЛАРИДА КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА…

0

 

Фарғона шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва шаҳардан республиканинг барча ҳудудларига, жумладан, вилоятдаги туманларга чиқиш йўлларида 8 та санитария пости ташкил этилди.

Вилоят ҳудудидаги бозорлар, савдо мажмуалари ва супермаркетларга киришда дезинфекцион туннель ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилмоқда.

Жиззах шаҳрига кириш-чиқишни назорат қилиш учун қўшимча йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блокпостлари ташкил этилади.

Кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилади.

Барча савдо шохобчалари, чойхона, кафе ва ресторанлар ёпилади.

 

loading...