ФАРҒОНАДА УЙИДА НАША АСРАЁТГАН ЭРКАК ФОШ ЭТИЛДИ…

0

 

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида 27 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хонақа кўчасида яшовчи Қ. Ҳ. ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, меҳмонхонасидаги жавон ичида «марихуана» гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...