ИЧКИЛИК КАСОФАТИ…

0

 

18 май куни соат 19. 30 ларда фуқаро Р. У. ўзининг бошқарувидаги мотоциклни ҳайдовчилик гувоҳномаси олмасдан, тегишли ҳужжатларсиз, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Қарши шаҳар И. Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, шу кўчада жойлашган «Кристал» кафеси рўпарасида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган фуқаро Б. Б. бошқарувидаги «Ласетти» автомашинаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Маъмурий ишлар бўйича Қарши шаҳар суди фуқаро У. Б. га нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқиб ҳайдовчига нисбатан 15 кун маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...