«Қўшниларим ўзбошимчалик билан шахсий автотураргоҳ қуриб, кўчанинг катта қисмини тўсиб қўйди…»

0

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди. Шундай саволлардан бирининг жавобини қуйида ўқишингиз мумкин:

❓Қўшниларим ўзбошимчалик билан шахсий автотураргоҳ қуриб кўчани катта қисмини тўсиб қўйди. Кимга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.

📎Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади

loading...