ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ҲИДЛАР ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚАТЛАР

 

1. Лаванда гули табиий антидепрессант сифатида эътироф этилади. Гул ҳиди ҳақиқатан стрессдан халос бўлишда ёрдам беради.

2. Кунларнинг бирида газеталардан бирида қовурилган товуқ ҳиди таралаётган реклама эълон қилишди. Аммо бу газетани дўконлар эгалари сотишдан қатъиян бош тортишди. Айтишларича, газетани пештахтага қўйгандан дўкон олдида қопоғон дайди итлар тўлиб кета бошлабди.

3. Космонавтларнинг айтишича, ойдаги тупроқ чангидан порох ҳиди келаркан.

4. Ҳаётда нафақат одамлар, балки ҳайвонларнинг ҳам ўзи севган иси бўлади. Масалан, мушукларга валериана ва ялпиз ҳиди ёқса, туя тамаки ҳидини хуш кўради.

5. Биз ҳар қандай ҳидни миямиздаги алоҳида тўқималар ёрдамида қабул қиламиз. Бурун эса уларни мияга етказиб бериш учун хизмат қилади холос.

6. Катта шаҳарларда яшовчилар 70 фоиз ҳидни ҳис эта олмайди. Ёввойи табиат қўйнида яшайдиганлар эса 1 километр узоқликдан ўтиб кетаётган яқин танишини ҳидидан танийди.

7. Статистик маълумотларга кўра, одамларнинг аксарияти янги тандирдан узилган нон, эндигина униб чиққан ўсимлик ва кофенинг ҳидини кўпроқ яхши кўраркан.

8. Ялпиз ҳиди нафақат бурун битганда ёрдам беради, балки миянинг яхши ишлашини ҳам таъминлайди.

9. Тангадаги ҳид аслида металлга тегишли эмас, ундан одамнинг тер ҳиди таралиб туради.

10. Одамнинг ҳид билиш учун хизмат қилувчи тўқималари ёшликда ҳар 28 кунда янгиланиб туради. Лекин ёш ўтган сари бу тўқималар ҳам қариб, ўтмаслашиб, янгиланишдан тийила боради.

11. Кофе донидан келадиган ҳид одам сергак тортишида ёрдам беради.

12. Ванилин дунёда энг кучли ҳид таратувчи модда сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган.

13. Эркакларнинг ҳид билиш қобилияти аёлларникига нисбатан кучлироқ.

14. Одамнинг бурни миллионлаб ҳидларни мияга етказиб бериш имконига эга.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...