ЮРТИМИЗДА 37-БЕМОР КОРОНАВИРУС ҚУРБОНИГА АЙЛАНДИ…

0

 

Чилонзор туманида яшовчи 86 ёшли З. Р. жорий йил 19 июнь куни қон босими юқорилиги, нутқи ўзгариши, қўл ва оёқлардаги кучсизлик сабаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

27 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли ушбу марказнинг реанимация бўлимига ўтказилган.

Унга инсульт, бош мия шиши, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Коронавирусга чалинган ушбу бемор (аёл) 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида гипертония касаллиги билан оғриб келган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...