Ажрашиши мухлислар учун кутилмаган ҳол бўлган Болливуд жуфтликлари (фото)

0

Кино саноати вакилларининг ҳаётида ҳам бошқаларники сингари турли ўзгариш ва янгиликлар бўлиб туради.

Ритик Рошан ва Сюзана Хон — 14 йил

Ритик Рошан актёр Санҳай Ҳаннанинг кичики қизи Сюзана билан 2000 йил 20 декабрда турмуш қурган. Аввалига 70 кишилик, кейин эса барча киносаноат вакиллари иштирокида тўй маросими бўлиб ўтган. Жуфтлик 14 йиллик турмуши давомида Ридан ва Рехан исмли фарзандларни катта қилган. Орадан 14 йил ўтиб барча ҳавас билан қарайдиган жуфтлик ажрашаётгани ҳақида хабар тарқалган. Бунга Ритикнинг хиёнати сабаб бўлган. Ритик ва Сюзан бошқа-бошқа йўлдан кетганига қарамай, дўстона муносабатларни сақлаб қолган. Улар байрам ва таътил кунлари фарзандлари билан бирга вақт ўтказади.

Фархан Ахтар ва Адхуна Бабани — 16 йил

Актёр Фархан Ахтар рафиқаси билан 16 йиллик турмушидан кейин 2017 йилда ҳаммасига нуқта қўйган. Уларнинг турмушидан икки қиз фарзанди бўлган. Бир қарашда мустаҳкамдек туйилган оилавий муносабатларнинг дарз кетиши мухлисларни ҳайратга солган. Жуфтликнинг бундай қарор қилишига Фарханнинг бошқа қизларга илакишиб қолгани сабаб бўлган. Шунга қарамасдан, собиқ эр ва хотин дўстлик муносабатларини сақлаб қолган.

Аржун Рампал ва Мехр Жессия — 20 йил

Келишган актёр Аржун ва модель Мехр бир-бирига мос бўлган жуфтликлардан бири бўлган. Улар 1998 йилда турмуш қурган. Орадан 20 йил ўтиб эса ажрашишга қарор қилган. Ажрашиш боиси юқоридагилар сингари Аржуннинг модель Габриэлла Деметриадесга илакишиб қолгани сабаб бўлган.

Арбаз Хон ва Малайка Арора Хон — 19 йил

Актёр Салмон Хоннинг акаси Арбаз 1998 йилда модель Малайка Арора билан турмуш қурган, тўрт йил ўтиб эса фарзандли бўлган. Уларнинг аҳил муносабатларидан намуна олса арзирди, аммо жуфтлик ҳаммасини тугатишга қарор қилган. Ажралганидан кейин Малайка актёр Аржун Капур билан муносабатларини ҳеч кимдан яширмаган. Арбаз эса модель Жоржи Адриани билан учрашишни бошлаган.

Саиф Али Хон ва Амрита Сингх — 13 йил

Саиф Али Хон ёш вақти ўзидан сал кам 13 ёш катта Амрита билан турмуш қурганида атрофдагилар муносабатларга тез орада нуқта қўйилади, дея тахмин қилган, лекин жуфтлик 13 йил бахтли ҳаёт кечирган. Уларнинг турмушидан икки қиз фарзанди бўлган. Матбуотда жуфтлик оилавий муносабатларига чек қўйиши ҳақидаги хабар мухлисларни ранжитган. Ҳаммасининг тугаши актёрга қимматга тушган ва муносабатларга жуда ҳам хунук тарзда чек қўйилган. Бироз вақт ўтибгина, собиқ эр-хотин фарзандлари келажаги учун дўст бўлиб қолишга қарор қилган.

Daryo.uz

loading...