Аёллар бор, нур сочилар юзидан… Аёллар бор, заҳар чиқар сўзидан…

0

Аёллар бор, болам дейди, уйим дер,
Аёллар бор, эрларининг бошин ер,
Аёллар бор, фариштадир уйида,
Аёллар бор, хатто итдан дайди-да.

Аёллар бор, вафолидир, ҳаёли,
Аёллар бор, ўзларича зиёли,
Аёллар бор, кўзларида меҳр бор,
Аёллар бор, кўзларида қаҳр бор.

Аёллар бор, нур сочилар юзидан,
Аёллар бор, заҳар чиқар сўзидан,
Аёллар бор, бойлик деди, пул деди:
Аёллар бор, бойлик ахир гул деди.

Аёллар бор, фарзандини қучганлар,
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар,
Аёллар бор, сабр қилиб юради,
Аёллар бор, ҳар кун нолиб туради.

Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтоннинг бағрин қучар.

Аёллар бор, оиласин бахтидир,
Аёллар бор, ҳайвон ундан яхшидир,
Аёллар бор, Отам деди, Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.

Аёллар бор, Ўзбегимнинг юзидир,
Аёллар бор, Бахтимизнинг кўзидир,
Аёллар бор, Эркаклардан яхшироқ,
Аёллар бор, узоқ ёнар бир умр…

Зокиржон Ғаниев

loading...