ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР! ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ ОШДИ!!!

0

 

2020 йил 8 июль соат 17: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 982 (+144) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 37 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 76 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун Навоий вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 77 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда айни пайтгача 6 888 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда 4 052 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эрталаб соат 10:00 дан айни лаҳзаларга қадар республикамизда жами 312 киши коронавирус юқтиргани аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...