«ИШИД» КОРОНАВИРУСНИ ОЛЛОҲНИНГ ЛАШКАРИ ДЕБ АТАМОҚДА. СУРИЯДА ЯНА ТЕРРОР БАЛОСИ КУЧАЙМОҚДА…

1

 

Ғарб матбуотида ёзишларича, ҳозирги коронавирус пандемияси дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарларига қўл келмоқда экан. Улар коронавирусни «Оллоҳнинг лашкари» деб атаб, имкон доирасида Ироқ ҳамда Суриядаги позициясини мустаҳкамлашга уринмоқда. Бунга бошқа сабаб ҳам бор. Суриядаги Америка етагида бўлган коалиция ҳарбийларининг аксарияти коронавирус туфайли мамлакатдан олиб чиқиб кетилган. Жангари каллакесарлар эса вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда аҳоли яшаш пунктларига ҳужумларни кучайтирмоқда. Аҳолининг пул, мол-мулкини талаб, бўйин эгмаганларни қўйдек сўйиб кетмоқда. Суриядаги тинч аҳоли вакиллари улардан юрак олдириб қўйган. Албатта қўрқади-да. Ўлиш кимга ёқади дейсиз. Жон ҳаммага бирдек ширин.

Ўғлини айнан дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилари сўйиб кетган отанинг дардини бир тингланг-а:

— Ўғлим шериклари билан машинада кетаётганда, — дейди азбаройи террорчилардан қўрқиб исми-шарифини сир тутган ота. — Уларга террорчилар етиб олиб машинадагиларнинг ҳаммасини ўғирлаб кетган. Кейин эса йўл-йўлакай ҳаммаларининг бошини кесиб чор атрофга ирғитиб кетган. Мен ҳам боламнинг мурдасини бир ёқдан, бошини бошқа ёқдан қидириб топдим…

Лекин жангариларнинг қувониши бекор. Озми-кўпми, коалиция, Россия самолётлари ҳануз Сурияда террорчиларга тегишли объектларни бомбардимон қилишда давом этмоқда. Кун келадики, коронавирус, яъни, жангарилар таъбири билан айтганда, «Оллоҳнинг лашкари»га қўшиб, ўша террорчи каллакесарлар ҳам ер юзидан супуриб ташланади иншооллоҳ!

«ВВС»

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Кун келадики, коронавирус, яъни, жангарилар таъбири билан айтганда, «Оллоҳнинг лашкари»га қўшиб, ўша террорчи каллакесарлар ҳам ер юзидан супуриб ташланади иншооллоҳ! Шу жойини хам «ВВС»
    ёзганми?

Comments are closed.