«ЖИБЕК ЖОЛИ — ҒИШТ КЎПРИК» ЧЕГАРА ПОСТИДА ЙИҒИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ?..

0

 

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда «Жибек Жоли — Ғишт Кўприк» назорат-ўтказиш пункти яқинида 3000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмоқда.

Бош консулхона ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб туришибди, ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган, диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган, дея хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агаентлиги ахборот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, 1 июлдан буён 2700 дан ортиқ ватандошлар, асосан касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишди.

Техник сабабларга кўра, сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилди.

«Жибек Жоли» ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади.

 

loading...