КРЕДИТГА УЙ ОЛИБ БЕРИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ФИРИБГАРЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ…

0

 

Одамлар ёки жуда содда. Ёки қонунлардан, турли фирибгарликларга оид янгиликлардан хабардор эмас. Ёки билсалар-да эътиборсиз. Бўлмаса, айрим одамлар ҳе йўқ, бе йўқ 7500 АҚШ долларини фирибгарлар қўлига тутқазармиди? Наҳотки, кредитга уй оладиган ёки беридиган одам шартнома имзоламаса?

Яшнобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг январь ойида икки Фаррух исмли адашлар Гулнора З.нинг ишончига кириб, кредитга уй олиб беришни ваъда қилишган. Шу баҳона улар аёлдан 7500 АҚШ доллари олган. Аммо ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

loading...