ҚАРШИЛИК ЭРКАК МАСЛАҲАТЛАРДАН ТЕГИШЛИ ХУЛОСА ҚИЛМАДИ. ОҚИБАТДА…

0

 

Қарши шаҳар, «Насаф» маҳалласи, Дийдор кўчасида яшовчи фуқаро А.О. турмуш ўртоғи Х.Д.га тазйиқ ва зўравонлик ўтказганлиги сабабли, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан  “Ҳимоя ордери” берилиб, уларга оила муқаддаслиги, фарзандларига намуна бўлишлари кераклиги тўғрисида тушунтирилиб, профилактик суҳбат ўтказилганига қарамасдан, фуқаро А.О. ўзига тегишли хулоса чиқармай 6 июль куни турмуш ўртоғига нисбатан яна жамоат жойида тазйиқ ўтказиб, унга зўравонлик қилмоқчи бўлган. Натижада ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмига асосан Маъмурий ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан 15 кун маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

loading...