Ўзбекистонда бир кечада яна 168 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

0

​​🔺2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 838 (+168) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 986 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...