ХИТОЙДА АВТОБУС КЎЛГА ҚУЛАШИ ОҚИБАТИДА 21 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ…

0

 

Шу йил 7 июль куни Хитойнинг жануби-ғарбий Гуйчжоу вилоятидаги Аньшунь шаҳрида автобус тўсиққа урилиб, кўлга қулаб тушган.

Маълум бўлишича, ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 16 киши тан жароҳати олган.

Аньшунь шаҳар фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, ҳалокатга учраган автобуснинг 37 нафар йўловчиси  қутқариб қолинган.

Маҳаллий қутқарув хизмати автобус кўлдан тортиб олинганини айтмоқда. 1100 дан ортиқ қутқарувчилар йўқолганларни қидиришга жалб қилинган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари текширилмоқда.

 

loading...