50-ЎЛИМ. БУХОРОДА 53 ЁШЛИ БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

1

 

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 53 ёшли Н. С. жорий йил 20 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

22 июнь куни эса беморнинг аҳволи оғирлашиб, тез тиббий ёрдам автомашинасида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига кўчирилган. Унга «COVID-19», икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда гипертония касаллиги ҳам қайд этилган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Бу улим хакида эшитганимизга уч кун буляпти нимага кеч малумот бериляпти нима иш киляпти улар айнан ман Шофирконданман

Comments are closed.