БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

САҲРОИ КАБИРНИНГ СИРЛИ ҚАБИЛАСИ

 

Бу қабила Тубу деб аталади. Қабила Саҳрои Кабирнинг нақ юрагида умр кечиради. Бу ерда ҳатто қум ҳам йўқ. Кучли гармселлар қумларни учирганча олиб кетган ва кетмоқда. Олимларнинг айтишича, Тубу Африканинг энг қадимий қабиласи ҳисобланаркан. Ажабланарлиси, Тубу қабиласи аъзолари кундузги +70-80 даража иссиққа сира қийналмасдан дош беради. Кечқурун эса ҳаво ҳарорати -45 даражагача тушиб кетади. Шунга қарамай, қабила аъзолари ўзининг узоқ умр кўриши билан дунёга машҳур. Уларда болалар ўлими деярли кўзга ташланмайди. 100-120 ёшга кирган чол-кампирининг ҳам тишлари бус-бутун, қаторидан хато бўлмайди. Хўш, бунинг сири нимада? Олимлар махсус экспедиия уюштириб, худди ўша Тубу қабиласи яшайдиган саҳрога йўл олганди. Мақсад ушбу қадимий тарихга эга қабиланинг сувсиз, умр кечириш учун ҳеч қандай шароитларсиз ҳолда ҳам яшаши, яшаганда ҳам узоқ яшаши сирларидан воқиф бўлиш эди. Афсуски, улар биргина сирдан воқиф бўлишди. Қарангки, Тубу қабиласининг овқатланиш рациони ғалати экан. Улар эрталаб нонуштага жийданинг пўстини, тушликка юмшоқ бўлагини, кечки овқатга эса данагини ейишаркан. Чой ўрнига қандайдир ёввойи ўсимлик дамламасини ичишаркан. Бироқ олимлар бу янгиликдан қаноатланишмади. Улар атайин қабила аъзоларига қайнатилган гўшт беришди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, улар гўштни оғзига солишди-ю, шу заҳоти тупуриб ташлашди. Тубу қабиласига гўшт таъми буткул бегона экан.

Кейинги амал қабила аъзоларидан қон таҳлили олиш бўлди. Бу охирги амал эди. Олимлар жийдадан бўлак сирдан хабардор бўла олишмади. Энди Тубунинг Саҳрои Кабир марказида қандай қилиб узоқ яшаши, касалланиш нелигини билмаслиги сирини қон таҳлили ёрдамида аниқлашмоқчи. Ким билсин. Балки ишлари ўнгидан келар. Буни энди худо билади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...