Бир қатор учун 6 миллион доллар!

0

Дунёга донғи кетган юлдузлар деярли ҳеч нарса қилмасдан ҳаддан зиёд гонорар олишлари мумкин.

Қай тариқа қамоқхонада жазо муддатини ўтаётиб уч миллион доллар ишласа бўлади? Майкл Жексоннинг ҳисоб рақамига қўшиқчининг ўлимидан 9 йил ўтиб қанча пул тушган? Қуйида ана шундай ақл бовар қилмасдек бўлиб туйиладиган воқеалар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Жастин Тимберлейк машҳур жинглдан бор-йўғи «Па-ба-па-па-паааа…» нақоратини куйлагани эвазига «McDonald’s»дан 6 миллион доллар олган.

Мэрайя Керига «Ҳақиқий севги» фильмида куйлаган «All I Want For Christmas Is You» қўшиғи учун 60 миллион доллар беришган.

Дэвид Боуи 2017 йили 9, 5 миллион доллар ишлаган. Мусиқачининг 2016 йили оламдан ўтганини ҳисобга олсак, бу жуда катта пул, албатта…

Машҳур физик-теоретик Альберт Эйнштейн эса Дэвид Боуини ҳам ортда қолдирди. Олим 2017 йили 10 миллион доллар ишлаган!

Аммо бу рақамларнинг барчаси поп қироли ҳисобланмиш Майкл Жексоннинг ҳисоб рақамига тушаётган пуллар олдида унчалик кўзга ташланмай қолиши аниқ. Чунки марҳум поп қирол 2017 йили 75 миллион долларга бойиган!

Супермодель Хайди Клум «Америкада талантлар бор» (America’s Got Talent) шоуси ва «Подиум проект»даги иштироки учун йилига 21 миллион долар олади.

Кэти Перрига «American Idol» шоусида ҳакамлик қилгани учун 25 миллион долар беришган.

2014 йили «Apple» компанияси «U2» гуруҳига уларнинг янги альбомини деярли барча «олмали» қурилмаларга юклаш учун 100 миллион доллар тўлаган.

Қуролли босқинчиликда айбланиб қамоқда жазо муддатини ўтаётган О. Жей Симпсон ўз автографларини уч миллион долларга сотган.

Ана шунақа гаплар…

 

loading...