БУГУННИНГ ИЛК ХУШХАБАРИ!!!

0

 

Дастлаб пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу соатларда эса пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 56 нафар, Нуронийлар сиҳатгоҳида 107 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 205 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида «COVID-19»дан тузалганлар сони 4 652 нафарни ташкил қилмоқда.

Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 464 нафарга, Наманган вилоятида — 298 нафарга, Бухоро вилоятида — 518 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 7 287 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...