ДИҚҚАТ! ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР 11 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ…

0

 

2020 йил 8 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11092 (+110) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 110 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 158 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Навоий вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 249 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 7060 (+249) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3987 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

2020 йил 8 июл соат 10:00 дан айни лаҳзаларга қадар республикамизда коронавирус юқтирганлар сони 422 нафарни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...