ИШ КАБИНЕТИДА БЕГОНА АЁЛ БИЛАН ЖИНСИЙ МУНОСАБАТГА КИРИШГАН ОҚСОҚОЛНИНГ ТАҚДИРИ ҚАНДАЙ КЕЧДИ?..

0

 

Эсингизда бўлса, яқинда Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги «Истиқлол» маҳалласи оқсоқоли ўзининг иш кабинетида бегона аёл билан жинсий муносабат юритаётганда қўлга тушганди. Самосудни маҳалладаги эркаклар уюштирган. Улар оқсоқолнинг кабинети ойнасини синдириб ичкарига киришган ва бегона аёлга қўшиб оқсоқолни самосуд қилишган.

Мана, бу хунук манзара мутасаддилар тарафидан арзирли жавобини топди. Яъни, хулқи бузуқ оқсоқол ишдан ҳайдалди. Бундан ташқари, 15 суткага қамалди. Шу муддат ичида ўзини ўзи боқиши, камера ҳақи кабиларни қоплаши учун суд ҳукми билан 501 минг 750 сўм пул ҳам тўлайдиган бўлди. Самосудчилар ҳам жазодан мосуво қолмади. Улар ҳам маълум муддат қамоқда сақланади ва суд белгилаган миқдорда жарима тўлайди.

 

loading...