ОНАСИНИНГ ЖАНОЗАСИГА КЕЛГАН ЭРКАК ТОБУТДА БУТКУЛ БЕГОНА АЁЛ ЖАСАДИГА РЎБАРЎ БЎЛДИ…

0

 

Американинг Шимолий Каролина штатидаги Шарлотта дафн этиш бюросига марҳума онасини сўнгги йўлга кузатиш учун келган доктор Жерри Боумен тобутда буткул бегона аёл жасади ётганини кўрди-ю, ўлаёзди. Маълум бўлишича, унинг онаси ва яна бир Элиз Макиннис исмли аёл жасадини бир вақтда дафн этиш бюросига олиб келишган. Мурдаларни ювиш, балзамлаш амалидан сўнг бюро ходимлари адашиб жасадларни адаштириб қўйган. Ажабланарлиси, доктор Боуменнинг онаси ётган тобутни Макиннис хоним ўрнида яқинлари дафн этиб бўлишган экан. Ҳойнаҳой, улар тобут ичига қарамаган бўлишса керак.

Мана, энди доктор Боуменнинг талабига кўра, адашиб бошқалар тарафидан кўмилган онаси қайта қабрдан чиқариб олинади. Сўнгра икки оила ўз яқинларини расм-русуми билан бошқатдан дафн этади.

 

loading...