ҚЎҚОНДА ҚОЧҚИНДАГИ ЖИНОЯТЧИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ…

0

 

2020 йил 8 июль куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган П. М. ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...