«Тавба қилдик, бизни мағфират қил! Қайтиб гуноҳларимизга бормаймиз!..»

0

Азон бор, жамоат йўқ. Карантин кучайтирилаётган ушбу кунларда масжидга етишга умидвор қалбни яна тушкунлик қамради.

Руҳимиз кўпчилик бўлиб кўкка интилган кунлар орзумиз бўлиб қолди. Жамоат билан ўқишнинг ҳам қалб нурланишида катта ҳиссаси борлигини мазкур неъмат қўлдан чиққан кунларда яхши англаяпмиз.

Аллоҳим! Мергандек бошимиз узра бизни нишонга олаётган бу балони Ўзинг даф қил! Бугун кўряпмиз, бутун инсоният, юборганинг заррадек дард давосидан батамом ожиз экан. Техникаси, илми ва тажрибаси билан бунга иқрор бўлди.

Тавба қилдик, бизни мағфират қил! Қайтиб гуноҳларимизга бормаймиз! Ана шу тавба ва пушаймонимизни Сенга васила қилдик! Зотан бундан бошқа тўғри ишимиз йўқ! Бу бало ва дардни Ўзинг даф қил! Хусусан, диёримиз, умуман, дунёни бу мусибатдан халос қил! Нажоткоримиз фақат Ўзингсан!

Ўзимизга насиҳат: Гуноҳларимиздан қайтайлик! Аллоҳга қочайлик! Қайтиб маъсиятга бормасликка аҳд қилайлик! Зеро, мағфират сўраганни азобламаслигини Ўзи баён этган. Бундан ортиқ огоҳлантириш бўлмайди, ўзимизни ўнглайлик ва асл фитратимиз сари юрайлик!

Мубашшир Аҳмад

loading...