Яширилган «Captiva» қонуний эгасига олиб берилди

0

Жорий йилнинг 6 июнь куни, Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими иш юритувига, Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 2020 йил 15 май кунги қарздор С.Отеевдан ундирувчи К.Юсуповнинг фойдасига “Captiva” русумли автотранспорт воситасини олиб бериш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, бўлим томонидан тегишли ташкилотларга сўровнамалар юборилиб, автотранспорт воситасининг яширилган жой аниқланди.
Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, ижро ҳужжати келиб тушганнан кейин 2 кун ичида ижро ҳужжатнинг ижроси таъминланди ва “Captiva” ўз эгасига қайтарилди.
Шу билан ижро ҳужжати талаблари амалда тўлиқ бажарилганлиги боис тамомланди.

loading...