Ихтирочи ва боғбон Кевин Никс ўзининг бузилиб ётган ахлат ташийдиган аравачасига мопед моторини ўрнатди-ю, аравани росмана машинага айлантирди. Энди у мотоцикл ёки мопед қидириб ўтирмаяпти. Аравачада мириқиб сайр қилмоқда. Тўғри-да, мопед мотори ўрнатилгач, аравача соатига 60 км тезликда ҳаракатланадиган бўлди. Кевиннинг айтишича, бу мўъжизани яратиш учун у атиги 12 кунгина вақт сарфлабди.
Айни пайтда Кевин Гиннес рекордлар китоби мутасаддилари билан боғланиб, ўз ихтиросини рекордлар китоби саҳифасига киритиш ҳаракатига тушган.