АҚШДАГИ ИККИ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ ТРАМП МАЪМУРИЯТИНИ СУДГА БЕРДИ…

0

 

Америкадаги Хорвард университети ва Массачусет технология институти мамлакат президенти Дональд Трамп маъмуриятини, ички хавфсизлик вазирлиги ва муҳожирлик назорати хизматини судга берди. Шикоят аризасида таъкидланишича, юқорида номлари қайд этилган юқори ташкилотлар хорижлик талабаларга шарт қўйган. Агар онлайн дарслардан воз кечиб, кундузги таълим олиш учун ўқув даргоҳларига қайтмаса, барчалари Америкадан қувиб чиқарилишини айтишган. Ўқув даргоҳлари эса коронавирус кенг тарқалиши туфайли онлайн таълимга ўтишга қарор қилишганди.

Эслатиб ўтамиз, Америкада ҳозир тахминан 1 млн нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Улар асосан Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Корея фуқароларидир.

 

loading...