АСАКАЛИК БОСҚИНЧИЛАР… (ёки паймонанинг тўлиши балога йўлиқтиради)

0

 

3 июль куни соат 14: 00 да 19 ёшли М. А., А. С. 21 ёшли Б. О., 20 ёшли С. П., лар бир гуруҳ бўлиб, Асака тумани Улуғбек МФЙ ҳудудида кетаётган вояга етмаган 17 ёшли Т. М., ни тўхтатиб, уни «Нексия» русумли автомашинага ўтқазган ва ҳеч ким йўқ жойга олиб бориб, пичоқ ҳамда таёқ билан қўрқитиб, унга тегишли бўлган 430. 000. сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. М. А., А. С., Б. О., С. П., лар процессуал тартибда ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Дастлабки тергов жараёнида С. П., дан бир дона пичоқ ва бир дона ёғочдан ишланган таёқ процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Жиноят иши бўйича М. А., Б. О. ва С. П., ларга ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «а, б» бандларига (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик), А. С., га нисбатан эса 164-моддаси 3-қисми «а» бандига (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган босқинчилик) айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

 

loading...