Бир баррель нефть нархи 50 долларгача ошиши мумкин

0

2025 йилга бориб бир баррель нефть нархи 150 долларгача ошиши мумкин. Бу ҳақда «The Wall Street Journal»ига берган интервьюсида «Northern Trace Capital» инвестицион директори Тревор Вудс айтган.

Экспертнинг сўзларига кўра, нефть қазиб олиш соҳасига инвестиция киритишнинг қисқариб кетиши нефть маҳсулотлари бозорига ўз таъсирини ўтказиши эҳтимолдан узоқ эмас. Мана шундай молиявий босим сабабли 2025 йилга бориб бир баррель нефть баҳоси  150 долларгача кўтарилиб кетиши мумкин.

«JPMorgan» аналитики Кристиан Малекнинг таъкидлашича, инвестицияларнинг пасайиши нефть қазиб олишга ҳам таъсир кўрсатади. Бу эса ўз навбатида талаб ва таклиф борасида дисбалансни келтириб чиқариб, яхшигина сармоя тикишни талаб қилади. Бироқ баъзи мутахассисларнинг фикрича, яқин келажакда нефтга бўлган талаб пастлигича қолади ва мувофиқ тарзда нарх ҳам ошмайди.

loading...