«Ипотека банк»дан олган кредитини тўламаган фуқаронинг қарзи уйининг сотуви билан тўланди

0

Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 10.01.2020 йилдаги 2-1002-1921/33090-сонли ижро варақасига асосан, қарздор А. Халмуратов ва бошқалардан ундирувчи АТИБ “IPOTEKA BANK” Сергели филиали фойдасига 224 млн. 177 минг 374,61 сўм миқдорида кредит қарзи ундириш, ундирув қарздор А.Халмуратовга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қозиробод кўчасида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 86,42 кв.м. бўлган икки хонадан иборат 1-қаватли уй-жойга, дастлабки баҳосини 306.000.000 сўм қилиб белгилаган ҳолда қаратиш ҳақидаги 11.02.2020 йилда қўзғатилган 100820007278/11-сонли ижро иши мавжуд.

МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли гаровдаги кўчмас мулк хатланган ҳамда хатланган мол-мулкни “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун 19.03.2020 йилда қарор қабул қилинган.

Мазкур ижро иши юзасидан қарздорга тегишли Шайхонтоҳур тумани, Козиробод кўчасида жойлашган уй-жой белгилаган ҳолда 19.03.2020 йилда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Аукцион натижаларига кўра, қарздорнинг гаровда кўрсатилган уй-жойи 25.06.2020 йилда 416 млн. 160 минг сўмга электрон онлайн аукцион савдоларида сотилиб, ундирувчи АТИБ “IPOTEKA BANK” Сергели филиали фойдасига 224 млн. 177 минг 374,61 сўм миқдорида кредит қарзи ундириб берилган.

loading...