Карантин чекловлари озиқ-овқат танқислигига олиб келмайдими?

0

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов бир қатор долзарб саволларга жавоб қайтарди:

-Республикамиздаги эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабаб карантин талаблари яна кучайтирилди. Бу озиқ-овқат танқислигига олиб келмайдими?

– Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатида 12 мингдан ортиқ муассаса фаолият юритади. Бугунги кунда уларнинг барчаси кундалик меъёрда ишлаб турибди.

Давлатимизда озиқ-овқат ишлаб чиқариш 98% маҳалийлаштирилган. Хомашёнинг деярли 100 фоизи ўзимизда етиштирилади.

Чет эллардан асосан цитрус маҳсулотлар, какао ва қахва донлари импорт килинади, холос.

loading...