КОРОНАВИРУС ЖИДДИЙ АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИГА ОЛИБ КЕЛАРКАН…

0

 

Лондон университети коллежи (UCL) олимлари коронавирус жиддий асаб бузилиши касалликларига олиб келишини аниқлашди.

Тадқиқот доирасида COVID-19 юқтирган ва жиддий неврологик асоратлар бўлган 40 нафардан зиёд бемор ўрганилди. 9 та беморда камдан-кам учрайдиган касаллик ташхисланди. Ўткир паришонхотирлик энцефаломиелити (ADEM) касаллиги кўпинча болаларда учрайди ва вирус инфекциялари оқибатида келиб чиқади.

Ўнлаб беморда марказий асаб тизими яллиғланиши, руҳий касалликлар, инсульт, шунингдек, Гийена-Барре синдроми, асабларга ҳужум қилиб фалажга олиб келадиган иммун реакция кузатилди.

«Касаллик яқин ойлардан бери мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, биз, коронавируснинг қанчалик узоқ муддатда зарар етказиши мумкинлигини билмаймиз. Шифокорлар асаб касалликлари эҳтимоли тўғрисида билишлари шарт, чунки эрта ташхис бемор муолажаси натижаларини яхшилашга ёрдам беради».

 

loading...