КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесуснинг таъкидлашича, дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият борган сари чигаллашмоқда. Кўплаб давлатлар коронавирусни жиловлашда жиддий мушкулотларга дуч келмоқда.

 

 

Дунё бўйича коронавирус юқтирганлиги аниқланган фуқаролар сони бугунга келиб 12 миллион нафардан ошиб кетди.

 

 

“Oxfam” қашшоқликка қарши кураш Халқаро бирлашмаси маълумотига кўра, 2020 йил охирига бориб, очликдан ўлганлар сони коронавирус қурбонлари сонидан анча юқори бўлади.

 

 

Коронавирус пайдо бўлиши туфайли жаҳонда муҳожирлар ва қочоқлар сони кескин камайди. Шу ҳақда Украинадаги қочоқлар масаласи бўйича БМТнинг олий комиссарлик бошқармаси вакили Пабло Матеу айтиб ўтди.

 

 

Сербияда фуқаролар ҳукуматнинг коронавирус ҳақидаги ёлғонлари ва комендант соати бекор қилинмаслиги баҳонасида бош кўтарди.

 

 

Испаниянинг Каталония вилоятида бундан буён кўчага тиббиёт ниқоби тақмасдан чиққанлар катта миқдордаги жаримага тортилади.

 

 

Америкада сўнгги 24 соат ичида коронавирус юқтирганлар сони рекорд даражага етди. Шу муддат орасида 60 минг нафарга яқин фуқаро коронавирус юқтиргани аниқланди.

 

 

loading...