Коронавирусга чалинган беморларда ўлим хавфини оширувчи омиллар

0

Буюк Британиядаги Оксфорд университети олимлари коронавирусга чалинган беморларда ўлим хавфини оширувчи омилларни санаб ўтишди. Бу ҳақда «Nature» журналида чоп этилган мақолада сўз боради.

Тадқиқотчилар 17 миллиондан ошиқроқ ёши катталар ва Буюк Британия Соғлиқни сақлаш миллий хизмати барча беморларининг 40 фоизи орасида қайд этилган 10926 ўлим ҳолати бўйича маълумотларни ўрганиб чиқишди.

Олимларнинг аниқлашларича, COVID-19 туфайли эркаклар, кекса ёшдаги ва ёлғизликда яшайдиган инсонлар нисбатан кўпроқ вафот этишган. Бундан ташқари, келиб чиқиши африкалик ва осиёлик бўлганлар ҳам ўлим хавфидан холи эмас. 80 ёшдан ошганлар орасида коронавирус инфекцияси сабабли ўлим ҳолатлари 50-59 ёшлиларга нисбатан 20 баробар кўпроқ.

Шунингдек, хавфли омиллар қаторига ортиқча вазн, диабет, оғир астма ва нафас олиш билан боғлиқ бўлган бошқа касалликлар, юрак, жигар, неврологик ҳамда аутоиммун хасталиклари киради. Бироқ тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, мазкур касалликлар ҳар доим оғир асоратларга сабаб бўлавермайди. Масалан, кашандалик ва гипертония ўртасида салбий боғлиқлик аниқланган ва бу ҳолат бошқа эътиборга олинмаган клиник омиллар таъсири билан изоҳланиши мумкин.

loading...