ЛОНДОН ПОЛИЦИЯСИ ХОДИМИ ТЕРРОРИЗМДА АЙБЛАНДИ…

0

 

Англия пойтахти Лондон шаҳар полициясининг 21 ёшли ходими Бенжамин Ханнам терроризмда айбланди. Тергов материалларида таъкидланишича, Ханнам «National Action» террор гуруҳи аъзоси бўлган ва гуруҳ таркибида 2016-2018 йиллар оралиғида бир қатор оғир жиноятларни содир этган. Бундан ташқари, Ханнамни фирибгарлик ва гўдаклар порнографиясини асраганликда ҳам айблашмоқда. Полициядан чиққан террорчи давлат хизматига кириш пайтида ўзи ҳақидаги асосий маълумотларни сир тутган экан.

Ханнам иши бўйича суд жараёни шу йил 6 август куни бўлиб ўтади.

 

loading...