Марҳум мэрнинг ёнидан топилган мактуб

0

«Ёнхап» агентлиги Сеул мэри Пак Вон Суннинг жасадидан топилган ўлим олди хатида нималар ёзилганини ошкор қилди.

«Мен барчадан кечирим сўрайман. Ҳаётим давомида мен билан бирга бўлган ҳаммага миннатдорлик билдираман. Мен фақатгина дилини оғритган оила аъзоларим олдида айбимни ҳис қиляпман», дейилади ушбу хатда.

Жанубий Корея полицияси мэрнинг қизи отаси йўқолиб қолгани ҳақида хабар қилгач Пак Вон Сунни қидиришни бошлаган эди. Қизгина отасининг васиятга ўхшаш хат қолдириб, изсиз ғойиб бўлганидан сўнг полицияга мурожаат қилган. Кейинроқ Пак Вон Суннинг жасади Суел шимолидаги Бугак тоғи яқинидан топилган. Дастлабки тахминларга кўра, мэр ўз жонига қасд қилган.

Пак Вон Сун изсиз йўқолиб қолишидан бир кун аввал котибаси уни жинсий шилқимлик қилишда айблаб суд берган эди.

loading...