Наманганда цемент ортилган «Isuzu» юк машинаси жарликка ағдарилиб кетди. 2 киши ҳалок бўлди

0

Наманган вилоятида 8 июль куни соат 07:30 ларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди, деб ёзмоқда «Daryo.uz».

Маълумотларга кўра, цемент ортилган «Isuzu» юк машинаси Тошкент—Ўш автомобиль йўли бўйлаб Поп туманига кетаётган бўлган. 28 ёшли Ж.Ж. исмли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида юк машинаси жарликка ағдарилиб тушган.

Ҳайдовчи ва машина ичида бўлган 23 ёшли йўловчи олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...