Одам ўз юрак уришини нега эшитмайди?

0

Швейцариядаги федерал политехника мактаби нейрофизиологлари бу масалада бир тўхтамга келишди. Олиб борилган тадқиқотлар инсон ўз юраги уришини нега эшитмаслиги сабабини кўрсатиб берди.

Бунга бизнинг миямиз йўл қўймас экан. Мия ўз эгасини юрак уриши орқали атроф-муҳитга зиён етказмаслигидан асраш учун юрак уришидан тараладиган товушни атайин фильтрлаб бораркан. Қолаверса, тадқиқотлар бошқа аъзоларимиз фаолиятидаги баъзи жумбоқларга ечим топиб берди. Масалан, кўзимиз керагидан ортиқ узоқликни кўра олмаслиги, камера вазифасини бажариб қўймаслигига ҳам миянинг алоҳида таъсири бор. У бизга фақат керакли товушлар ва имкониятларнигина ҳадя этади. Қолганларини йўқ қилади.

Journal of Neuroscience

(“7 Мўъжиза” хазинасидан)

loading...