«Қизил иблислар»нинг навбатдаги ғалабаси

0

«Манчестер Юнайтед» футбол клуби ўйинчилари Англия премьер-лигаси (АПЛ) 34-тури доирасида «Астон Вилла» клубига қарши майдонга тушишди.

9 июль куни бўлиб ўтган мазкур матч 3:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Биринчи таймда манкунианликлар сафида Бруну Фернандеш ва Мэйсон Гринвуд рақиб дарвозасига тўп киритган бўлса, иккинчи бўлимда Поль Погба ҳам гол урди.

Шу тариқа кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба нашидасини сурган «Манчестер Юнайтед» ўйинчилари 58 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 5-поғонасидан жой эгаллашди. Ортда қолган матчлар давомида бор-йўғи 27 очко тўплаган «Астон Вилла» эса охиридан иккинчи, яъни 19-қаторни банд қилиб турибди.

Кейинги турда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Саутгемптон»ни қабул қилади. «Астон Вилла» ўз уйида «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади.

loading...