Селекцияда қандай сиёсий ўйинлар бор?

1

ЎзА мухбири Сайёра ШОЕВАнинг «Тажрибали деҳқонларнинг сўзларига қараганда, экинларга зарар бераётган кўпгина касалликлар ва зараркунандалар илгари юртимизда учрамаган. Улар хориж уруғлари билан кириб келаётган бўлиши мумкин, деган тахминлар мавжуд. Селекционер олим сифатида бу борада сизнинг фикрингиз қандай?» деган саволига Тошкент давлат аграр университети кафедра мудири, профессор, селекционер олим Маърифат Омонованинг жавоби:

 

— Биласизми, дунёда сиёсий ўйинлар бўлиб туради. Селекцияда ҳам бу бор. Нима учун? Биз четдан дурагайлар оламиз, тўғри, уларнинг ҳосилдорлиги, унувчанлиги яхши, лекин биз кўрмаган, биз текшира олмаган, яъни сунъий равишда ҳосил қилинган ўсимликларнинг касалликларини уруғлар билан бизга киритишмоқда. Тўғри, улар мингта уруғдан биттасида бўлади ва ерга тушганда касалликни тупроқда қолдиради. Ерда қолиб кейинги экинларга таъсир қилади ва маълум вақт ўтиши билан мослашиб, янги шаклини пайдо қилади. Бу маҳаллий бойлигимиз бўлган ўсимлик навларининг йўқолишига хизмат қилади. Келажакда тўғридан-тўғри дурагай сотадиган давлатларга иқтисодий қарам бўлиб қоламиз.

 

Мисол учун, хориждан олиб кирилаётган янги узум навлари билан флаксина касаллиги кириб келади. Шу боис биз янги навларни олиб келишга қаршилик қилиб, кўп жойларга мурожаат қилдик. 2013 йилдан буён бу борада эътиборни тортишга ҳаракат қиламиз. Четдан келаётган узумлар таркибида флаксина бор ва улар бу касаллика чидамли, лекин маҳаллий навларимизнинг бирортаси бу касалликка чидамли эмас. Ҳусайн, кишмиш барча-барчасидан ажралиб, қашшоқ бўлиб қолишимиз мумкин. Баъзида бу касаллик бизнинг шароитда ривожланмас деган фикрлар ҳам айтилади, бироқ қишлоқ хўжалиги экинларига таваккал қилиб бўлмайди. Бир вақтнинг ўзида фауна ва флорамизни йўқотсак, озиқ-овқат масаласида четга боғланиб қоламиз. Бу эса жуда хатарли.

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Нима учун албатта хориждан олиб келиш керак. Ўзимизнинг ширин-шакар меваларимизнинг навини кўпайтирсак шу фойдалимасми. Ёки буни учун хам қаршиликлар борми.

Comments are closed.